Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариКўкрак нишони ваъда қилган фирибгар пора билан...

Кўкрак нишони ваъда қилган фирибгар пора билан қўлга тушди

Жиноят кодексининг 9-моддасида назарда тутилган айб учун жавобгарлик принципига асосан, шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учун жавобгар бўлиши лозим.

Назира Шокирова (исм-шарифлар шартли) Учқўрғон туманидаги мактабда директор. У О.Норованинг Учқўрғон туманидаги мактабларнинг бирида директор лавозимида ишлашга қизиқиб юрганини билиб қолади. Унга ушбу лавозимга тайинланишидан аввал “Халқ таълими аълочиси” ёки “Амир Темур” кўкрак нишонини олиши лозимлиги ҳақида айтади. О.Норовага “Амир Темур” кўкрак нишонини олиб беришини айтади. 2022 йил 5 март куни Учқўрғон шаҳридаги кафелардан бирида ундан 1.650.000 сўм пулни олаётганида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ва туман бўлими тезкор ходимлари томонидан ушланади. Назира Шокирова жиноий қилмишини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмай, ўзганинг пул маблағларини талон-тарож қилишга суиқасд қилган.

Жиноят кодекси 28, 211-моддасининг 1-қисмида пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга далолат қилганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, жиноят ишида тўпланган далилларни суд мажлисида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб, судланувчининг музокара ва охирги сўзларини эшитиб, у айбланган модда санкцияси доирасида жарима жазосини тайинлади.

Бумайрам Бабамирзаева,
Наманган вилоят суди судьяси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз