Кунига икки соатдан ортиқ телевизор кўрадиган ўғил болаларда экран олдида вақт ўтказмайдиган тенгдошларига қараганда аутизм (хотира сусайиши)га чалиниш хавфи 3,5 баравар юқори экан. бу ҳақда «Халқ сўзи» онлайн нашри хабар берди.
Таъкидланишича, бундай шундай хулосага Япониянинг Яманаши университети олимлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида келинган.
«Тадқиқотда 84 000 нафар боланинг ота-онасидан фарзандлари қанча вақт телевизор ёки DVD томоша қилгани ҳақида ҳисобот беришни сўрашди. Кейинги бир неча йил ичида олимлар бу болаларнинг қайси бирида аутизм ташхиси қўйилганлигини кузатишди.
Ташхис уч ёшгача бўлган 330 нафар болага қўйилган. Улардан 251 нафари ўғил ва 79 нафари қиз бола. Телевизор кўрмайдиган ўғил болалар билан солиштирганда, кунига 60 дақиқадан кам томоша қилганлар кейинги икки йил ичида аутизмга чалиниш эҳтимоли 38 фоизга кўпроқлиги маълум бўлган. Кунига икки соатгача телевизор кўрган ўғил болаларда бу кўрсаткич 2,16, тўрт соат томоша қилганларда эса 3,48 баравар юқори бўлган. Бироқ қизларда бундай ҳолат кузатилмаган.
«Чақалоқлик даврида, асаб тизими фаол ривожланаётганда, унга экранлар орқали электр ва ёруғлик стимуляцияси каби атроф-муҳит омиллари таъсир қилиши мумкин», дейди олимлар. Бу борада тадқиқотлар давом эттирилмоқда.
Умуман олганда, уларнинг хулосалари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига мос келади. Бир ёшгача бўлган болалар экран олдида вақт қолмасликлари керак. Яъни, телевизор, компьютер ва телефон билан ўзаро алоқа жуда яқин бўлмаслиги лозим.
Нима учун телевизор кўриш қизларда аутизм ривожига сабаб бўлмагани аниқ эмас. Мутахассисларнинг фикрича, ўзи одатда ўғил болаларда аутизм ташхиси кўпроқ учрайди ва бунинг ҳам сабаблари тўлиқ аниқланмаган», дейилади хабарда.