Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари А.Панаев, Д.Қутлимуратов ва бошқа бир қанча ходимларга карантин даврида коронавирус инфекцияси билан касалланган ёки гумон қилинган беморларни даволаш жараёнида ишлаган даврлари учун иш ҳақи иш вақтига мутаносиб равишда тўланмаган.
Бу бўйича ходимлар туман адлия бўлимига мурожаат қилишган.
Аниқланишича, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2020 йил 20 июлдаги 257-и-сонли буйруғига асосан Қўшкўпир “COVID-19” госпиталида ўз хизмат вазифасини бажарган 15 нафар тиббиёт бирлашмаси ходимларига Қўшкўпир “COVID-19” госпиталида хар куни 12 соатлик иш режимида ишлаган бўлса-да, меҳнат ҳақлари 8 соатлик иш вақти бўйича тўланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатга қонунбузилиш сифатида қаралиб, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига тақдимнома киритилган. Тиббиёт бирлашмасининг 15 нафар ходимига Қўшкўпир “COVID-19” госпиталида ишлаган даврлари учун тўланиши лозим бўлган 235.362.573 сўм ундириладиган бўлди.