Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқ“Қўшним томорқасини суғорганида деворимизга ўтиб кетяпти: унга...

“Қўшним томорқасини суғорганида деворимизга ўтиб кетяпти: унга жавобгарлик борми?”

Уйимизнинг орқасида қўшнимнинг томорқаси бор. Ер деворимизга туташиб кетган. Ҳар сафар ерини суғорганида деворимизга ўтиб кетяпти. Бир неча марта огоҳлантирдим, лекин қўшним “Қаерга борсанг, бор, томорқа меники, деворинг билан ишим йўқ”, деди. Нима қилсам бўлади?

Мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.

Мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистъемол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас. Мулкдор ўз ҳуқуқини амалга оширганида фуқароларнинг соғлиғига ва атроф муҳитга зарар етказишининг олдини олиш чораларини кўришга мажбур.

Мазкур ҳолатда сиз зарар ундириш хусусида даъво аризаси билан, белгиланган миқдорда давлат божи ва почта ҳаражатини тўлаб, барча зарур далилларни илова қилган ҳолда, умумий тартибда судга мурожаат қилишингиз лозим.

Cаволга фуқаролик ишлари бўйича
Миробод туманлараро суди раиси Бехзод Сагатов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз