Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқда. Қувайт – Самарқанд – Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи рейс 2023 йилнинг 15 февралига мўлжалланган.
Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта – чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилдан бошлаган. Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта – душанба, сешанба ва шанба кунлари, Наманганга – душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Jazeera Airways Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.