Куз хазонрезги фасл бўлиб, инсонда ҳам беихтиёр тушкун кайфият кузатилиши мумкин. Шундай пайтда қуйидаги усулларни қўллаш тавсия этилади:
Ароматерапияни синаб кўринг. Бу усул ёмон кайфиятни йўқотишга ёрдам беради. Бунинг учун ясмин, лимон, гейпфрут, апельсин, бергамот, лаванда, бинафша, қарағай, арча ва кедр дарахтлари ёғи тавсия этилади. Охирги уч турдаги ёғлар, шунингдек, иммунитет тизимини ҳам мустаҳкамлайди. Лаванда депрессияга қарши курашишда ёрдам беради. Ушбу ёғлардан аралаштириб уйқуга ётишдан бир соат олдин қабул қилинадиган ваннага солинади.
Цитрус мевалардан олинадиган ёғлар эса кайфиятни кўтаришда ёрдам беради.
Розмарин, ялпиз, чиннигул, долчин, райҳон, занжабил ва мускат ёнғоғи ёғлари тинчлантириш хусусиятига эга бўлиб, зўриқишларнинг ҳам олдини олади.