Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Legal Tech ва Law Tech: бугун ва...

“Legal Tech ва Law Tech: бугун ва келажак”

Форумнинг навбатдаги сессияси  “Legal Tech ва LawTech: бугун ва келажак” мавзусига бағишланди.

 Legal Tech – бу юридик соҳани рақамли технологиялар билан қамраб олувчи, юридик хизматларни автоматлаштирилган тарзда кўрсатиш, шунингдек юридик масалаларни рақамли технологиялар ёрдамида ечишга қаратилган юриспруденция ва ахборот технологиялари соҳаларини уйғунлигида ҳосил бўлган йўналишдир.

Law Tech – ҳуқуқий хизматларни олишни анъанавий усулидан янгисига алмаштиришга имкон берувчи ва (ёки) фойдаланувчиларга ҳуқуқий маълумотларга киришни осонлаштирувчи турли хил онлайн иловалар ва хизматлардир.

Law Tech ва Lega lTech ўртасидаги асосий фарқи шундаки, Law Tech технологиялари юридик хизматларнинг охирги истеъмолчилари учун мўлжалланган бўлиб, улар ҳуқуқий маслаҳат ёки хизматни ҳуқуқшуносларга мурожаат қилмасдан олиш имкониятини очади, Legal Tech эса рақамлаштириш ва ҳуқуқшунослар ишларини осонлаштириш учун мўлжалланган.

Мазкур сессия давомида иштирокчилар томонидан Law Tech ва Legal Tech долзарб жиҳатлари, уларни қўллаш бўйича хорижий тажриба ва ушбу соҳанинг келажакдаги истиқболлари муҳокама этилди.

Сингапур юридик жамияти президенти Грегори Виджайендран коронавирус билан боғлиқ вужудга келган мураккаб эпидемиологик вазият ҳуқуқ соҳасида ҳам технология воситаларидан кенг фойдаланиш жараёнларини жадаллаштирганини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистонда ҳам пандемия шароитида  бу борада реал кўникма ва ижобий натижалар борлигини Ўзбекистон  Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров иқтибослари исботлаб турибди:

“Пандемия шароити   нотариал ҳаракатларни амалга оширишда   Е-нотариус тизимида ишлашни тақозо этди. Бу  ортиқча қоғозбозликдан воз кечиш билан бир қаторда вақтни тежаш имконини берганлиги билан ниҳоятда муҳим. Ҳозир тизимда  қоғоздан бутунлай воз кечилди. Барчаси электрон  базага киритилган. Рўйхатдан ўтказиш ҳам электрон тарзда амалга оширилади. Нотариал ҳаракатларнинг, тўловларнинг шаффофлиги мутлақо  янгича  ва жаҳон стандартларига мос.

Яна бир янгилик: дистацион нотариал ҳаракатларни амалга оширишга ўтамиз. Бунда, масалан, Бухорода туриб Тошкентдаги кўчмас мулкининг олди-сотди шартномасини имзолаш  имконияти яратилади.

Интеграциялашган тизимнинг жорий этилиши натижасида зарур  маълумотларни тизимдан кириб текшириш  имкони яратилди. Вокзал ва аэропортда Нотариал киосклар қўйилиши ҳам кўзда тутилган.

“Central Asia Tech Law” асосчиси Аммар Юнас эса Марказий Осиё давлатларида сунъий интеллектнинг ҳуқуқ соҳасида кенг қўлланиш истиқболлари масалаларига алоҳида тўхталиб, бунда назарий олимлар ва амалиётчи мутахассислар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ошириш лозимлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда юристлар, шу жумладан, адвокатларнинг етишмаслиги шароитида Legal Tech дастурларини яратиш ва амалиётга жорий этиш келажакда адвокатларнинг Legal Tech ёрдамида кўплаб фуқароларга қисқа фурсатларда юридик хизмат кўрсатиш имкониятини ошириши таъкидлаб ўтилди.

Бунга қўшимча равишда Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ижобий ишлар ҳақидаги маълумотлар хорижий ҳамжамият вакиллари эътиборига етказилди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз