Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЛуврда Беҳзод Абдураимовнинг яккахон концерти бўлиб ўтади

Луврда Беҳзод Абдураимовнинг яккахон концерти бўлиб ўтади

Лувр (Париж)даги “Ўзбекистон воҳаларининг мўжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” номли илк кенг миқёсли маданий ва тарихий мерос кўргазмасининг маданий дастури доирасида, жорий йил 22 феврал куни таниқли ўзбек пианино созандаси Беҳзод Абдураимовнинг яккахон концерти бўлиб ўтади.

Ўзбек пианино устаси Беҳзод Абдураимовнинг жаҳон саҳнаси шуҳрат пиллапояларидаги ижодий фаолияти 2009 йилги Лондон халқаро танловидаги мутлақ ғалабасидан сўнг бошланган. Бу сафар у Европа санъат ихлосмандларига Роберт Шуманнинг “Креислериана Оп.16”, рус бастакори Модест Мусоргскийнинг “Кўргазмадаги сурат”, бастакор Дилором Сайдаминованинг “Кўҳна Бухоро деворлари” каби машҳур мусиқий асарларнинг ижросини тақдим этади.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган кўргазма 2023 йилнинг 6 мартига қадар давом этади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз