2021 йил 20 январда Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги ЎРҚ-668-сон Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари белгиланди.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси мазкур соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди ҳамда давлат бошқаруви органларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Қонунга кўра, ҳар бир шахс маданий фаолият соҳасида мулк ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилди. Хусусан, мулк ҳуқуқи тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ашёларга, шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин.
Қонунда маданият ташкилотлари тоифалари аниқ белгилаб берилди. Унга кўра улар маданий фаолиятнинг турларига қараб қуйидагилардан иборат:
● маданий-томоша ташкилотлари;
● маданий-маърифий ташкилотлар;
● бошқа маданият ташкилотлари.
Маданият ташкилотлари мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида ташкил этилади.
Давлат маданият муассасаларига ва ташкилотларига маданият ҳамда санъат соҳасида эришган ютуқлари учун Ҳукумат тақдимномасига биноан Президент томонидан “Миллий” ёки “Академик” мақоми берилиши мумкин.
Қонунга мувофиқ давлат маданият муассасалари ва ташкилотларининг аттестацияси 3 йилда 1 марта ўтказилади.
Маданий фаолият соҳаси янада такомиллаштирилди
