ЯнгиликларМаҳаллийМаҳалла ҳуқуқшунослари одамларнинг муаммоларини тинглашди

Маҳалла ҳуқуқшунослари одамларнинг муаммоларини тинглашди

“Мен маҳаллам ҳуқуқшуносиман” лойиҳаси доирасида адлия ходимлари ўз маҳалласида бўлди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Мен маҳаллам ҳуқуқшуносиман” лойиҳаси доирасида вилоятдаги мавжуд маҳаллаларда тушунтириш-тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Юртимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш, уларни ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани кўплаб одамларни муаммо ва масалаларига ечим топилмоқда. “Мен маҳаллам ҳуқуқшуносиман” лойиҳасида вилоят адлия бошқармаси, туман ва шаҳар адлия бўлимлари, Юридик хизмат кўрсатиш маркази, давлат хизматлари маркази ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан ўз маҳалласидаги муаммоларни аниқлаб, унинг қонуний ечими бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлар хусусида фикр-мулоҳаза алмашилди.

Учқўрғон туманинг “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Қирғизистон билан чегарада жойлашган ҳудуд саналади. У ерда 1756 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг асосий машғулоти деҳқончилик ва чорвачилик саналади. Фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия бўлимлари маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда маҳалла профилактика инспектори ҳамкорлигида иш олиб боради. Айниқса, маҳалла аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида сайёр қабул тадбирлари амалга оширилиб, фуқароларнинг муаммо ва масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Лойиҳа доирасида туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Сайёр қабул” ташкил этилиб, маҳаллада истиқомат қилаётган 8 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Уларинг кредит ажратиш, алимент ундириш ҳамда болаларга нафақа пулини тайинлаш юзасидан қилган мурожаатига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, яна 3 таси қўшимча ўрганиш талаб этгани сабабли адлия бўлими иш юритувига олинди.

“Мен маҳаллам ҳуқуқшуносиман” шиори остида ўтказилаётган учрашув ва мулоқотлардан кўзланган мақсад аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда уларни қийнаётган масалаларга қонуний ечим топишдан иборат.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img