Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқМалака ошираётган ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадими?

Малака ошираётган ходимнинг иш ҳақи сақланиб қолинадими?

Ҳозирда педагог ходимлар малака ошириш курсида тингловчи бўлиб ўқимоқдаман. Бухгалтеримиз малака ошириш курси давомида иш ҳақи ҳисобланмаслигини билдирди. Ушбу ҳолатда иш ҳақи берилмаслиги қонунийми?

 — Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги Низомга асосан буюртмага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланиши белгиланган.

Шунингдек, ишдан ажралган ҳолда ҳудудий марказларга малака оширишга бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчилар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.

Юқоридагиларга кўра, сизнинг малака ошириш курсида ўқишингиз давомида ўртача иш ҳақингиз сақланади.

Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Маъруф Лукчаев жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз