Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида республикамизда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари, атоқли адабиёт, маданият ва санъат намояндалари республикамиз шаҳар ва туманларида “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс”, “Мустаҳкам оила – жамиятимиз кўрки”, “Ватанимиз тараққиётига менинг ҳиссам”, “Ёшлар учинчи ренессанс драйвери”, “Янги уйғониш даври китобхонлик ва кутубхоналардан бошланади”, “Яни Ўзбекистон – янги марралар сари” мавзуларида маънавий-маърифий ҳамда ҳуқуқий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказиб, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бўлиб ўтган мазкур тадбир сўнггидадаги концерт дастурида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат усталари ва ёш истеъдод эгалари томонидан ўзбек ва қорақалпоқ халқ қўшиқлари, миллий ва жаҳон классикаси намуналари, Ватан, мустақиллик, тинчлик, фаровонлик, ёшлик ҳақидаги куй-қўшиқар, рақслар ижро этилди.
[easy_image_gallery gallery=»843″]