Бош саҳифаТаҳлилМаошлар ошса божлар ҳам ошадими? – мутахассис...

Маошлар ошса божлар ҳам ошадими? – мутахассис изоҳи

Маълумки, пенсия, нафақа ва маошлар мос равишда 1 апрел ва 1 майдан – 7 фоизга, 1 сентябрдан эса – 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори 1 майдан 300 минг сўмдан 330 минг сўмгача оширилди. Бу маъмурий жарималар ва давлат божларига қандай таъсир қилади? Яъни, давлат божлари ҳам ошириладими? Ушбу масала юзасидан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев қуйидагиларни маълум қилди.

Интизом кам харжликка олиб келади. 2023 йил 1 майдан бошлаб, фуқароларнинг 372 турдаги ҳуқуқбузарлиги учун жарималар ихтиёрий равишда тўланганда, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига нисбатан 20 фоизга кам тўланади.

Масалан, транспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлик ёки тўхташ чизиғини босганлик учун жарима миқдори 15 кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда 105 минг сўмдан 82 минг сўмга туширилди. Бунда, жарималар ихтиёрий равишда тўланганда 30 фоизлик чегирма 50 фоизга оширилган – деди Умид Обидхўжаев.

Қолаверса, жарима бу хаммага ёппасига солинадиган солиқ тури эмас, фақат қоидабузарларга тегишли бўлган қонунбузилиши учун тўланадиган тўлов. Қоида бузмаслик ва қонунларга риоя қилиш, жарималар муаммосини истисно қилади, ҳеч ким “бу ой шунчага қоидабузарликка хаққим бор” деб режа қилмаслиги керак, жарима хавфи қоидабузарликдан тийиши керак.

Автомобил олди-сотдисида харажат камайтирилди. “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан, 2022 йил 7 декабрдан бошлаб (мисол учун “Сobalt”) автотранспорт воситасини бошқа шахсга сотишда нотариал ҳаракатлар ва ички ишлар органида рўйхатга қўйиш учун тўловлар 6,1 млн сўмдан 2,6 млн сўмга ёки 57 фоизга (фуқаро ихтиёрида 3,5 млн сўм қолади) туширилди. Натижада аҳоли ихтиёрида йиллик 83 млрд сўм қолади.

Уй олди-сотдисида ҳам енгиллик берилди. Ушбу қонунга кўра уй-жойларни бошқа шахсга сотишдаги нотариал ҳаракатлар учун тўловлар қатъий миқдорда, яъни Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 300 минг сўм (аввал 900 минг сўмгача), бошқа ҳудудларда 150 минг сўм (аввал 450 минг сўмгача) этиб белгиланди. Бунда, йиллик 322 мингта олди-сотди шартномалари учун аҳоли ихтиёрида 7,5 млрд сўм қолади.

Ижарага масаласида ҳам харажатлар камайтирилди. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларини тасдиқлашш (йиллик 493 мингта нотариал ҳаракат, иқтисод қилинган маблағ 116 млрд сўм), мол-мулкларни ижарага бериш шартномаларини тасдиқлаш (йиллик 88 мингта нотариал ҳаракат, иқтисод қилинган маблағ 12 млрд сўм) учун нотариус ҳаракатлар учун тўловлар ўртача 2 бараварга туширилди.

Ва нихоят, солиқ ставкалари, олий ва ўрта таълим контрактлари, боғчалардаги тўловлар, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ, божхона божлари базавий ҳисоблаш миқдорига боғланмаган. Яъни БҲМнинг ошиши уларга таъсир қилмайди. Лекин иш ҳақи ва пенсиялар миқдорлари икки маротаба оширилиши ҳисобига жорий йилда иш ҳақи ва пенсиялар миқдорларининг ўсиши 17,7 фоизни ташкил этади (аввал кўзда тутилган 10-12 фоиз).

Натижада, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ошиши кутилаётган инфляциядан (10 фоиз атрофида) анча юқори бўлиши кутилмоқда.

Ушбу тадбирлардан 6,5 млн фуқаро манфаат кўради”, – деди Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз