Бугун Қонунчилик палатаси Марказий сайлов комиссиясининг 8 нафар янги аъзолари номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади. Булар:
Эргаш Юсупов, Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
Зайниддин Низамходжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари;
Александр Фармонов, «Ўзэлектроаппарат» АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси;
Муяссар Кадирова, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти масъул ташкилотчиси;
Бахром Кучкаров, Адлия вазири ўринбосари;
Шуҳрат Джураев, пенсияда;
Орифжон Базаров, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори;
Алишер Усмонқулов, Жиззах политехника институти ректори.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси нинг 7 нафар аъзоси ваколатлари тугатилди:
Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Марказий сайлов комиссиясининг Раиси;
Жанабай Садиков, ҳуқуқшунос;
Отагалди Бобожонов, Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Халқ қабулхонаси мудири;
Мухайё Джураева, “Ҳунарманд” уюшмасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи;
Эсанбай Ражабов, Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси pаиси маслаҳатчиси;
Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси;
Жалил Норов (марҳум).