— Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига кўра, «Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар» деб кўрсатилган. Марҳум ва унинг ота-онаси ўртасида қариндошлик даражасини аниқлаш учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма талаб этилади.
Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди.