“Mittivine” тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов 5 мартга ўтар кечаси вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда унинг дўстлари маълум қилди.
Маннопов 27 ёшда эди, у оиланинг ёлғиз фарзанди эди. Отаси ҳам Фарҳодни ёшида автотравма туфайли ҳалок бўлган экан.
Фарҳод Манноповнинг Instagram’да 1,1 миллион обуначиси бўлган.
“Жуда талантли ва ақлли йигит эди. Бу йўналишдаги биринчилардан. Вайнерликда дид ва меъёрни яхши ҳис этарди”, деб ёзади спорт шарҳловчиси, журналист Даврон Файзиев.
Шунингдек, журналист Шохира Ҳамро фейсбукдаги саҳифасида “ИВЛ-искуственный вентиляция лёгких деган аппарат бўлмагани туфайли…унга биринчи ёрдам бериша олмаган. Анестизиологга ҳам кўп нарса боғлиқ…реакция рўй берганида уни ИВЛга олишганида у тирик қолиши мумкин эди”. Бу аччиқ ҳақиқатни ҳозиргина менга врач дугонам телефон қилиб айтди. Наҳот бир инсоннинг ҳаётини шундай таваккалга қўйиш мумкин?!!! Маълум бўлишича Фарход турмуш ўртоғимнинг қишлоғидан экан асли…Отаси ҳам Фарҳодни ёшида автотравма туфайли ҳалок бўлган экан. Бутун Туркистон, Қарноқ қишлоғи, Атабайликлар Тошкентга келишаяпти. Хусусий клиника раҳбарлари, соғлиқни тадбиркорликка айлантирганлар, илтимос, одамнинг ҳаёти билан ўйнашманглар”, деб ёзган.
Марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз.