— Тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончнома асосида (у амал қилиб турган муддат ичида) автомашинани берилган ваколатлар доирасида бошқариш, сотиш, гаровга қўйиш ёки ижарага бериш мумкин.
Лекин Фуқаролик кодексининг 141-моддасига кўра ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса ундан воз кечиши мумкин. Шу сабабли автомашина сотиб олинганда, уни сотиб олувчининг номига олди-сотди шартномаси асосида расмийлаштириб олиш мақсадга мувофиқ.
Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди