Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқМашинам учун асосий ишончнома расмийлаштирсам, жарималар кимнинг...

Машинам учун асосий ишончнома расмийлаштирсам, жарималар кимнинг номига боради?

— Уйимни сотиш учун нотариус орқали ишончнома расмийлаштирмоқчиман. Тўлови ҳақида маълумот берсангиз?

— Кўчмас мулкни сотиш ҳуқуқи билан ишончнома расмийлаштириш — яқин қариндошлар ўртасида 147000 сўм, бегона шахслар ўртасида 208250 сўм, розилик ариза ҳам тасдиқланса, 36750 сўм миқдорда турмуш ўртоғининг розилик аризаси учун ундирилади.

— Автомашина сотиб олгандим. Асосий ишончнома расмийлаштирсам, жарималар кимнинг номига боради? Эгасинингми ёки менинг номимгами?

— Жарималар йвтотранспорт воситаси эгасининг номига боради. Шу билан бирга, автомашина эгасининг банкдан ёки коммунал тўловлардан қарзи бўлса, сиз сотиб олган автомашинани сотишга МИБ томонидан тақиқ қўйилиши мумкин.

Саволларга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз