— Мажбурий ижродан карздорлигим бор эди шароитим йўқлиги сабабли тўлолмаяпман. Агар тўлолмасам судга ошадими иш?
— Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунига асосан давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб, қарздорга жаримани ихтиёрий тўлаш учун 15 кунгача мудат беради. Агар қарздор шу муддат давомида ихтиёрий тўламаса давлат ижрочиси мажбурий ундириш чораларини кўради, яъни ундириш унинг банкдаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағларига ёки мол-мулкига қаратилади. Бундан ташқари, ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги сабабли давлат ижрочиси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддаси билан жаримага тортилади.
Шунингдек, Мазкур қонун 40-моддасининг 3-қисмида “агар қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлса ижро ҳужжати ижросиз ундирувчига қайтарилади” деб кўрсатилган. Агар ҳақиқатан ҳам сизнинг шаротингиз оғир бўлса ва жаримани тўлаш учун имконингиз бўлмаса шу моддага асосан ижро ҳаракати тугатилиши мумкин.
Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.