Бош саҳифаМуҳимМедиаторга қанча ҳақ тўланади?

Медиаторга қанча ҳақ тўланади?

Кимлар медиаторлик фаолиятини ошириши мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида” Қонуннинг 12-моддасига асосан профессионал асосдаги медиатор фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга ошириши мумкин.

Медиаторнинг тарафлар олдидаги мажбуриятлари ва жавобгарлиги қандай?

Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида” Қонуннинг 13-моддасига асосан Медиаторнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги қўдаги тартибда амалга оширилади: Бунда

Медиатор:

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида бир вақтнинг ўзида ҳам тарафларнинг барчаси билан, ҳам тарафларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказишга, уларга низони ҳал этишга доир оғзаки ва ёзма тавсиялар беришга;

медиация тартиб-таомилини амалга ошириши муносабати билан сарфлаган харажатларининг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли.

Медиатор:

медиация бошлангунига қадар медиация тарафларига медиациянинг мақсадини, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида фақат медиация тарафларининг розилиги билан ҳаракат қилиши;

низо юзасидан ўзаро мақбул келишувга эришишга тарафларни ишонтиришнинг қонуний воситалари ва усулларидан фойдаланиши;

ўзининг мустақиллиги ва холислигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса ёки юзага келса, бу ҳақда тарафларга маълум қилиши шарт.

Медиатор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Медиатор тарафлар олдида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижасида етказилган зарар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Медиаторга қанча ҳақ тўланади?

Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида” Қонуннинг 28-моддасига асосан профессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти ҳақ эвазига ёки текин амалга оширилиши мумкин: Бунда

Нопрофессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти текин амалга оширилади.

Нопрофессионал медиаторга унинг медиация тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қилган харажатларининг, шу жумладан низони кўриб чиқиш жойига бориб келиш учун йўл ҳақи, яшаш ва овқатланиш харажатларининг ўрни қопланиши мумкин.

Ҳақ тўлаш ва харажатларнинг ўрнини қоплаш тарафлар томонидан, агар улар бошқача қоида ҳақида келишиб олмаган бўлса, тенг улушларда амалга оширилади.

Медиатор медиация тартиб-таомилини амалга оширишни рад этган тақдирда, у медиация тарафлари томонидан ўзига тўланган пул маблағларини қайтариб бериши шарт.

Бахриддин Очилов,
Қарши туман Адлия бўлими катта маслаҳатчиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз