Мирзачўл тумани “Ержар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Бегжанов кўчаси, 22-хонадонда яшовчи фуқаро М.Жумабоевнинг иш берувчи томонидан сўнгги ҳисоб-китоб пуллари берилмаганлигидан норози бўлиб, меҳнат низосини ҳал қилинишида амалий ёрдам сўраб, туман адлия бўлимига йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида ҳақиқатан ҳам, фуқаро М.Жумабоев 2019 йилда Жиззах вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК Мирзачўл туман филиалига юкловчи вазифасига қабул қилинганлиги, у ушбу вазифада 2021 йил 19 май кунига қадар ишлаб келганлиги, 2021 йил 19 май куни эса ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлганлиги, аммо иш берувчи томонидан фуқаро М.Жумабоевга охирги ҳисоб-китоб пуллари ҳозирга қадар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Туман адлия бўлими томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, фуқаро М.Жумабоевнинг ишлаган кунлари учун қонунда белгиланган тартибда тўловларни тўлаб бериш юзасидан иш берувчига тақдимнома киритилди.
2021 йилнинг 17 июнида “Тоза ҳудуд” ДУК Мирзачўл туман филиали томонидан фуқарога 1 миллион 596 минг 736 сўм ҳақдорлиги тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Бобур ЭСАНОВ,
Мирзачўл туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси