Фарзандимни даволатиш учун бола парвариши таътилига чиққан эдим, менга қанча миқдорда меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси берилади? Болам кичкиналиги учун 100 тўланадими?
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлган ва касб касаллигига чалинганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида, бошқа ҳолларда эса, умумий иш стажига, қарамоғидаги вояга етмаган болаларининг сони ва бошқа ҳолатларга қараб, иш ҳақининг олтмиш фоизидан юз фоизигача миқдорда тўланади.
Ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа тўлаш қуйидаги миқдорларда бўлади:
- умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
- умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
- ишлаётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
- байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
- қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
- Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
- Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
- меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.
Саволга “Мадад” ННТ мутахассиси Аброр Эъзозхонов жавоб берди.