Мексикалик миллиардер Рикардо Салинас Плиего мамлакатдаги биринчи биткоин-банкка асос солишини маълум қилди.
Унинг “Banco Azteca” банки яқин орада биткоин қабул қилишни бошлайди. 19 йил аввал ташкил этилган мазкур банкда 16 миллионта омонат ҳамда 19 миллионта кредит ҳисоб-рақами мавжуд.