Ота-онам ёшлигимда вафот этишган, 16 ёшдаман, ҳозирда васийликка олган амакимни қўлларида тарбия оляпман. Менга бепул юридик хизмат кўрсатиш бўйича бирорта қонунда имтиёзлар белгиланганми?
Қонунчиликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни фарзандликка ёки васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган фуқароларга Марказлар томонидан бепул юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган. Шунга кўра туман (шаҳар) Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилиш лозим.
Саволга Когон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Суннат Асадов жавоб берди.