Никоҳ шартномаси расмийлаштирилса эр-хотиннинг бир-бирининг номидаги мулкларга бўлган мулк ҳуқуқи йўқоладими? Мерос иши очилганда никоҳ шартномасининг аҳамияти қандай?
Эр-хотин тириклигида никоҳ шартномаси тузишган бўлса, эр ва хотиндан бири вафот этса ҳам, амалдаги қонунчиликка кўра, шартномада келишилган мажбуриятларга нисбатан никоҳ шартномаси ўз кучида қолади.
Эр (хотин) бирининг вафотидан кейин, эри (хотинининг) ½ улушга мулк ҳуқуқи берилмайди. Эр (хотин) вафот этган турмуш ўртоғининг мулкига барча меросхўрлар билан баравар мерос улушига эга бўлади.
Саволга Нотариал палатанинг нотариат бўлими бошлиғи Зуҳра Мусаева жавоб берди.