Бош саҳифаҲудуд 24Тошкетн ш.Метро бекатларининг пиёдалар ўтиш йўлларида савдо майдончалари...

Метро бекатларининг пиёдалар ўтиш йўлларида савдо майдончалари тикланади

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, жамоат транспорти тизимини комплекс ривожлантириш, йўловчиларга сифатли ва хавфсиз транспорт хизматларини кўрсатиш каби вазифалар белгилаб қўйилган.

Ўтган йиллар давомида Тошкент метрополитен ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида тўққизта янги тўрт вагонли метро поездлари харид қилинган ҳамда 23 та тўрт вагондан иборат метро поездлари капитал таъмирланган.

Тошкент метрополитени матбуоти хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаевнинг маълум қилишича, Тошкент метрополитенида савдо майдончалари қайтарилади. Бу каби савдо майдончалари фаолияти тажриба тариқасида «Новза» метро станциясининг пиёдалар ўтиш йўлларида ташкил этилади. Ер ости ва ер усти метро бекатларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш майдончалари тадбиркорларга электрон аукцион шартларида ижарага берилади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз