— Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарори 2-банди 2-хатбошисида “ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимлар, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлиги текширилганидан кейин амалга оширилади, деб кўрсатилган.
Мазкур Қарор 1-иловасида “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар…” рўйхати келтирилган бўлиб, “Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар), шунингдек, автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар) йирик битимлар деб ҳисобланади. Демак қарздорликлар тўлиқ бартараф этилганидан сўнг юқоридаги нотариал ҳаракатларни амалга ошириш мумкин.
— Автомашинанинг собиқ эгасини топа олмаяпмиз, қандай топса бўлади?
— Транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномасида эгасининг манзили мавжуд.
Саволга Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Камолиддин Жалолиддинов жавоб берди.