Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонМИБни алдаган ҳайдовчи

МИБни алдаган ҳайдовчи

Марғилон шаҳрида яшовчи Фазлиддин Зуҳритдинов 2020 йил 16 ноябрь куни ўзига тегишли, ойналари ноқонуний равишда қорайтирилган “Ласетти”ни миниб, шаҳар ҳудудида ҳаракатланган.

Шунда Марғилон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспектори Абдусамад Мирзараҳимов уни тўхтатади. Негаки Фазлиддин юқоридаги ҳаракати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган. Инспектор томонидан унга нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилган. Мазкур баённомага асосан эса ҳайдовчи 5.575.000 сўм жарима тўлаши белгиланган.

Аммо Ф.Зуҳриддинов жаримани қонунда белгиланган муддатда тўламаган. Жарима солиш тўғрисидаги қарор Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлимига юборилган.

Мутахассислар қарор ижросини таъминлаш учун Фазлиддин билан учрашганда, у “Ласетти”ни сотиб юборганлигини, моддий шароити оғирлигини рўкач қилиб, жарима тўлашдан бош тортган. Ваҳоланки, ҳуқуқбузар “тойчоқ”ни сотмаганди. Аксинча, давлат рақам белгисини ечиб, рақамсиз миниб юрганди.

Шундан кейин МИБ Марғилон шаҳар бўлими ходимлари ижрони тўлиқ таъминлаш мақсадида бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси қидирув шўбаси инспекторлари ҳамда йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда автомашинани излашга тушишган. Натижада 2021 йил 26 март куни Фазлиддин Зуҳриддинов “Ласетти”да яшаш манзилига келган вақтида ушланган. Оқибатда, автомашина жарима майдончасига олиб кетиш учун эвакуаторга чиқарилаётган пайтда жавобгар 5.575.000 сўм жаримани ўша заҳотиёқ тўлади. Қолаверса, ҳуқуқбузар жаримани ўз вақтида тўламаганлиги боис ундан қўшимча жарима ҳам ундириб олинди.

Шундай экан, баён этилган воқеа йўл-ҳаракати қоидаларини менсимайдиган ва жавобгарликдан қочиб юрган шахсларга ҳам сабоқ бўлиши лозим.

Шокиржон СУЛТОНОВ,
Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи,
адлия маслаҳатчиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз