Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-, 7-, 39-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида ишлаган фуқароларнинг ойлик маошларига қўшиб берилиши лозим бўлган қўшимча ҳақлар тўлаб берилаётганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида, туман мактабгача таълим бўлими томонидан
1-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида 66 нафар ходимнинг жами 157.310.786 сўм, 7-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида 80 нафар ходимларнинг жами 227.181.310 сўм, шунингдек, 39-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида 49 нафар ходимнинг жами 157.542.004 сўм ойлик иш ҳақларига 2020 йилнинг май-август ойлари учун уларнинг лавозим маошларига 100 фоизлик қўшимча 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора- 3-бандида, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган.
Шунингдек, Меҳнат кодекснинг 161-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги, ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкинлиги қайд этилган.
Ўрганиш натижасига кўра, Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан туман мактабгача таълим бўлимига 2021 йилнинг 24 март куни тақдимнома киритилиб, мазкур тақдиномага асосан, 1-, 7-, 39-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг жами 185 нафар ходимнинг 542.034.100 сўм миқдоридаги қўшимча ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.
Жавлон Ражабов,
Мингбулоқ туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси