Бош саҳифаМуҳимМинскда “Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ (Ҳуқуқий ахборотлаштириш...

Минскда “Ахборот технологиялари ва ҳуқуқ (Ҳуқуқий ахборотлаштириш — 2021)” мавзусида VII халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади

Конференцияни Беларусь Республикаси миллий ҳуқуқий ахборот маркази раҳбари А.Мательский кириш сўзи билан очиб, конференция ишига муваффақият тилади. Шундан сўнг Беларусь Республикаси Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, юридик фанлар доктори, профессор О.Чуприс сўзга чиқиб, Беларусь Республикаси мисолида ҳуқуқ ва ахборот технологияларининг ўзаро таъсири мавзусида фикр билдирди. Шу билан бирга Беларусь Республикаси Олий суди раиси биринчи ўринбосари В.Калинкович умумюрисдикция йўналишидаги судларнинг ахборотлаштириш соҳасидаги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўз юритди.

Конференция иши секцияларда давом эттирилади. Секциялар “Ҳуқуқий ахборотлаштириш ва электрон ҳукумат: ривожланишнинг истиқболлари”, “Одил судловни таъминлаш ва суд қарорларини ижро этишнинг долзарб масалаларида ахборотлаштиришнинг ўрни”, “Ҳуқуқий ахборот марказларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари”, “Юридик таълимда ахборот технологияларининг ўрни” мавзуларида бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз