Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонМирзиёев Эрдўғоннинг инаугурация маросимида иштирок этади

Мирзиёев Эрдўғоннинг инаугурация маросимида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тадбирларда иштирок этади.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, инаугурация маросимида дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, расмий делегациялар ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

28 май куни президентлик сайловининг иккинчи босқичида овозларни дастлабки санаб чиқиш жараёнида Шавкат Мирзиёев Эрдоғанни сайловдаги «ишончли тарихий ғалабаси» билан табриклаганди.

Туркиядаги сайловда Эрдўған 52,18%, мухолифатнинг ягона номзоди Кемал Қиличдарўғли эса 47,82% овоз олганди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз