Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқМоддий зарар қопланса ҳам жазо тўлиқ ўталадими?

Моддий зарар қопланса ҳам жазо тўлиқ ўталадими?

Укамга майда безорилик учун 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Суддан сўнг жабрланувчига етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаб бердик. Шундай ҳолатда ҳам у жазони тўлиқ ўтайдими?

Майда безорилик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазоси белгиланиши мумкин.

Бу ҳолатда жабрланувчининг даъвоси бор ёки йўқлиги муҳим аҳамиятга эга.
Апелляция шикояти ва унга жабрланувчига етказилган заррарни қопланганлигини ҳамда жабрланувчининг даъвоси йўқлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширилса, қуйи суд томонидан 1 сутка ичида расмийлаштирилиб, юқори судга юборилади ва қайта кўриб чиқилади.

Ҳолат юқори суд томонидан ўрганилиб, маъмурий қамоқ жазоси ўзгартирилиши мумкин.

Саволга жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Хусан Парпиев жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз