Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонМСК раиси Зайниддин Низомходжаев Туркманистондаги сайлов жараёнлари...

МСК раиси Зайниддин Низомходжаев Туркманистондаги сайлов жараёнлари билан танишди

Хабарингиз бор, бугун – 12-март куни Туркманистонда навбатдан ташқари Президентлик сайловлари ўтказилмоқда.

Президентлик сайловларини кузатиш мақсадида Ашхобод шаҳрида бўлиб турган МСК Раиси Зайниддин Низомходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари Ашхобод шаҳридаги 2, 31, 46, 59 ҳамда 5-сайлов участкаларидаги сайлов жараёнлари, овоз беришни ташкил этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, аҳолининг сайловдаги иштироки билан яқиндан танишди.

Шунингдек, овоз бериш жараёнини 2 минг 726 нафар маҳаллий кузатувчилар қаторида Туркманистон томонининг таклифига биноан мамлакатга МДҲ, Туркий тилли давлатлар кенгаши, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, шунингдек, бир қатор қўшни давлатлардан кузатувчилар иштирок этмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз