Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонМуаллиф асари учун бир марта гонорар оладими...

Муаллиф асари учун бир марта гонорар оладими ё ҳар сафар нашр (намойиш) этилганида ҳақ олиши керакми?

Муаллиф ўзи интеллектуал мулк маҳсули, хусусан асари учун бир марта гонорар оладими ёки асар ҳар сафар нашр қилинганида, намойиш этилганида, ижро қилинганида ҳақ олиши керакми? Қонунда қандай назарда тутилган? Шартномада бошқача шартлар айтилган бўлса-чи?

Масалан, муаллиф фильмга сценарий ёзди. У асосида ишланган фильм телевидениеда ҳар сафар намойиш этилганида, рекламалар қўшиб, даромад қилиняпти, бироқ муаллиф фақат бир марта қалам ҳақи олган ва такрорий намойишлардан қалам ҳақи олмаяпти? Телеканал раҳбар буйруғи билан таcдиқланган нормативлар асосида бир марта қалам ҳақи тўлаб берган. Нормативларда такрор намойиш учун тўлов назарда тутилмаган. Шартнома шу нормативлар асосида тузилган. Ушбу ҳолатнинг қонуний ечими қандай?

Муаллиф асардан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишда мутлақ ҳуқуқларга эга. Муаллиф ўз асаридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Аудиовизуал асар, шу жумладан фильм ҳам ҳаммуаллифликда яратилган ижод маҳсули ҳисобланиб, сценарий муаллифи, саҳналаштирувчи режиссёр, мусиқа асари муаллифи, саҳналаштирувчи оператор, саҳналаштирувчи рассом каби аудиовизуал асар муаллифлари, ижод маҳсули ҳисобланган кинога нисбатан тенг равишда муаллифлик ҳуқуқига эга. Асарлар яратилишини ташкил этувчи шахслар (аудиовизуал асарларни тайёрловчилар, энциклопедиялар ноширлари, продюсерлар ва бошқа шу кабилар) тегишли асарларнинг муаллифлари деб эътироф этилмайди.

Аудиовизуал асар омма олдида ижро этилган тақдирда, мусиқа асари (матнли ёки матнсиз) муаллифи ўз мусиқа асарининг омма олдида ижро этилганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқини сақлаб қолади

Муаллиф асаридан фойдаланиш шартнома асосида амалга оширилади бунда муаллифлик шартномасида қуйидагилар назарда тутилиши керак:

асардан фойдаланиш усуллари (мазкур шартнома асосида ўтказиладиган конкрет ҳуқуқлар);

асардан фойдаланишнинг ҳар бир усули учун тўланадиган ҳақ миқдори ва (ёки) тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тартиби, уни тўлаш тартиби ҳамда муддатлари.

Шунингдек, аудиовизуал асар яратиш ва ундан фойдаланиш учун муаллифлик шартномасини тузиш, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бу асар муаллифлари томонидан аудиовизуал асарни тайёрловчига такрорлаш, тарқатиш, прокатга бериш, омма олдида ижро этиш, эфирга узатиш, кабель орқали юбориш, барчанинг эътиборига такроран юбориш, аудиовизуал асарни барчанинг эътиборига етказиш, шунингдек аудиовизуал асарга субтитр қилиш ва матнни дубляж қилиш бўйича мутлақ ҳуқуқларнинг ўтказилишига олиб келади. Кўрсатилган ҳуқуқлар аудиовизуал асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи амал қиладиган муддат мобайнида амалда бўлади.

Шу сабабли сценарий муаллифи кинофильмни яратиш ва ундан фойдаланиш учун муаллифлик шартномасини тузган ва ушбу шартномада таъкидланган ҳуқуқларни, хусусан, кинофильмни намойиш этиш ҳуқуқини ўтказган бўлса, бундай ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқи кинофильмни тайёрловчига тегишли ҳисобланади.

Мадина Маҳмудова,
Адлия вазирлиги Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси масъул ходими 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз