Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ухандаги миссияси доирасида ўтказилган матбуот анжуманида коронавируснинг келиб чиқиши бўйича текширувнинг дастлабки натижалари тўғрисида хабар берди. Мутахассислар унинг сунъий келиб чиққанлиги эҳтимолини истисно қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари пандемия бошида коронавирус кўршапалаклар орасида тарқалган деган версияни тасдиқладилар. Уларнинг популяцияси вируснинг табиий манбасига айланди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан вируснинг одамга юқиши бўйича тўрт хил қараш мавжуд эди:
* кўршапалаклардан;
* вирусни одамларга потенциал равишда яқин бўлган ҳайвон турларидан юқтириш
* озиқ-овқат занжири орқали
* сўнгги версияси — вируснинг сунъий келиб чиқиши, уни лабораторияда яратиш.
ЖССТ миссияси раҳбари Питер Бен Эмбарекнинг айтишича, мутахассислар тўртинчи версиянинг эҳтимоли йўқ, деб ҳисоблашган. Шунинг учун, улар буни кейинги ўрганиш учун тавсия этишмади. Мутахассислар вирус сунъий равишда яратилмаган деган хулосага келишди.