Бош саҳифаМуҳимМьюша Север: Адлия вазирлиги энг яхши ва...

Мьюша Север: Адлия вазирлиги энг яхши ва энг очиқ вазирликлардан биридир

Мьюша Север,
“Регионал диалог” халқаро нодавлат ташкилоти директори:
— Ўзбекистонга биринчи марта 2003 йилда келганман. Бу менинг Марказий Осиё минтақаси билан биринчи учрашувим эмас, балки Ўзбекистон билан бўлган биринчи тажрибам. Ўша даврдаги тарихга қайтгандай бўлдим. Бир неча йиллар аввал мен Адлия вазирлиги билан учрашиш ёки ҳамкорлик қилиш имкониятига эга эмас эдим. Адлия вазирлиги “етиб бўлмайдиган улкан минора” эди.  Бугунги кунда эса биз ўша даврда билган Адлия вазирлиги бутунлай аввалгисидан фарқ қилади. Бунинг учун мен Сизларга ўз сўзимни ташаккур айтиш билан бошлайман. Вазирликнинг қайта тикланишига ва ички ислоҳотларга ҳисса қўшганингиз учун, Сиз ҳозирда энг яхши ва энг очиқ вазирликлардан бири ҳисоланасиз. Вазирликни ISO 9001 гувоҳномасини олганингиз билан табриклайман. Бу Адлия вазирлиги очиқ ва ошкора давлат институти бўлиш учун ички қоидаларида барча халқаро стандартларни ўрнатганидан далолат беради.

Биз нодавлат нотижорат ташкилотлари ёки давлат институтлари билан 11 та ҳамкорлик меморандумини туздик. Бошида биз Европа Иттифоқи молиялаштириш кўмагида маҳалла, аёллар ва фуқаролик жамияти билан ишлаган бўлсак, кейинчалик Омбудсман идораси билан ҳамкорликда, инсон ҳуқуқлари муаммоларни ҳал қилиш бўйича АҚШ молиялаштириши кўмагида давом этдик. Биз асосан қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш, ҳуқуқий таълим ва огоҳликни оширишга, адолатнинг ошкоралиги ва мавжудлигига, адвокатлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳам яқиндан ишлашга эътибор қаратамиз. Минтақавий мулоқотнинг асосий йўналиши — қонун устуворлиги, айниқса, адлия ислоҳотлари, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий маърифатга қаратилган. Айниқса, Ўзбекистонга унинг диний бағрикенгликни ривожлантиришдаги тараққиёти, унинг гендер тенглигига содиқлиги ва хотин-қизларнинг ролини рағбатлантириш, шунингдек, заиф аҳолига юқори эътибор қаратгани учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон ҳукумати ва халқига қўшни давлатларга, айниқса, Афғонистонга бу фожиали ва олдиндан айтиб бўлмайдиган даврда ёрдам кўрсатишдаги улкан роли учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. Ўзбекистон мен ва ҳамкасбларим ҳар доим ишончли ва масъулиятли халқаро ҳамкор бўлишига умид қилаётганини исботлади ва бутун жамоамиз номидан сўнгги кунлар, ҳафталар ва ойлар мобайнида қилган барча ишларингиз учун ташаккур билдирмоқчиман.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз