Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, веломарофоннинг Наманган босқичини вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов очиб берди. Вилоят раҳбари Орол денгизининг қуриши нафақат минтақамиз, балки глобал даражадаги экологик офат марказига айлангани, шу сабабдан Президент Шавкат Мирзиёев ушбу масалага БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида халқаро ҳамжамият эътибори жалб этилганига алоҳида тўхталиб ўтди.
Веломарафонга “Уч фаввора” ҳиёбони олдида старт берилди.
Мазкур экологик тадбирдан тушган маблағлар Оролбўйи худудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш га йўналтирилади.
Мўйноқ тумани Али овул қишлоғини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар молиялаштирлади.