Фестивал доирасида Давлатобод туманидаги “Ёш куч” стадионида спорт-мусиқали машғулотлардан иборат флешмоб ўтказилмоқда.
Айни бир вақтда Давлаобод туманида аёлларга бепул ҳуқуқий маслаҳат берилмоқда. Фестивалда вилоят адлия бошқармаси ва бир қатор идоралар томонидан сайёр қабул ўтказилмоқда.
Наманган шаҳридаги 1-сонли фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими биносида ҳам «Аёллар форуми» ўз ишини бошлади.
Шаҳар ФҲДЁ бўлимида аёлларга бепул ҳуқуқий маслахатлар жараёни давом этмоқда…
Форум жараёнида 60 дан ортиқ аёллар иштирок этмоқда. Форумда адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими, адвокат, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус, «Мадад» ННТ, Отин ойи, «Қалб меҳри» ННТ, фуқаролик ишлари бўйича суди судьяси, давлат хизматлари маркази ходимлари иштирок этиб, хотин-қизларга ҳукукий маслаҳатлар берилмоқда.
Давлатобод туманида форум қизғин давом этмоқда. Форумда Наманган вилояти юридик техникуми волонтёрларидан иборат гуруҳ форумда иштирок этаётган хотин-қизларга берилган имтиёзлар ва бошқа конунчиликдаги янгиликларни ўз ичига олган тарғибот материаллари таркатилмокда.