ЯнгиликларАдлия бўлимлариНаманганда “Ҳуқуқий кўмак дарчаси” ўз фаолиятини бошлади

Наманганда “Ҳуқуқий кўмак дарчаси” ўз фаолиятини бошлади

Бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорларни ҳуқуқ ва қонун ий манфаатлари қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса, ўз навбатида одамларни бир неча йиллик муаммоларига ечим топишда айни муддао бўлмоқда. Наманган вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлими биносида “Ҳуқуқий кўмак дарчаси” фаолияти йўлга қўйилиши мурожаат этувчи фуқароларнинг узоғини яқин бўлишига кўмаклашади. Эндиликда аҳоли ҳар қандай ҳуқуқий маслаҳат ва йўл-йўриқларни ўзига яқин адлия бўлимига бориб олиши мумкин. Таъкидлаш керакки, “Ҳуқуқий кўмак дарчалари” суд, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда қонунчиликдаги судлар фаолияти билан боғлиқ ҳамда суд-протсессуал тартиблар ҳақида фуқароларга оғзаки ҳуқуқий тушунтиришлар ҳамда маслаҳатлар бериш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширади.

 Шуни унутмаслик лозим, мурожаат қилувчи шахсларга улар билан суҳбат давомида бериладиган ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар тавсиявий характерга эга ҳисобланади. Бундан ташқари, мурожаат этган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш қонунчиликда белгиланган асосларга кўра рад этилиши ҳам мумкин.

Мазкур дарчаларга суд билан боғлиқ ҳамда суд-протсессуал тартибдаги масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдам олмоқчи бўлган фуқаролар белгиланган қабул соатлари доирасида мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Хизмат кўрсатиш қонунийлик, холислик, суд органларининг фаолиятига аралашмаслик, бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслик, коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, шахсий масъулият принциплари асосида кўрсатилади. “Ҳуқуқий кўмак дарчаси” фаолияти йўлга қўйилишидан кўзланган асосий мақсад фуқароларга ҳуқуқий кўмак кўрсатилишини таъминлаш, шунингдек, аҳолида суд органларига мурожаат қилишда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшишдир.

Наманган вилоят адлия бошқармаси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img