ЯнгиликларМаҳаллийНаманганда илк бор "Ҳуқуқий заковат интеллектуал ўйини" ўтказилди

Наманганда илк бор «Ҳуқуқий заковат интеллектуал ўйини» ўтказилди

Юртимизда барча корхона ва ташкилот ходимларини ҳар томонлама билимли, етук кадр бўлиб шаклланишига эътибор қаратилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Бу борада Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан ҳам ходимларининг ўз истеъдодларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шароитлар яратилмоқда.

«Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Қарорининг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрамининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбирларини кенг миқёсида ўтказиш мақсадида ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари, китобхонлик, заковат ўйинлари ҳамда турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ташаббуси билан тизим ходимлари ўртасида Заковат интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда вилоят адлия бошқармаси, давлат хизматлари марказлари, Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, адлия бўлимлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ҳамда Юридик техникуми ходимларидан иборат 6 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

«Заковат» интеллектуал ўйини давомида ходимларнинг ҳуқуқ, география, тарих ва бошқа соҳадаги билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

Муросасиз кечган билимлар беллашувида 3-ўринни туман (шаҳар) адлия бўлимларидан ташкил топган «Адлия бўлимлари» жамоаси, 2-ўринни вилоят адлия бошқармаси жамоаси қўлга киритган бўлса, фахрли биринчи ўринга Наманган вилоят юридик техникуми жамоаси лойиқ, деб топилди.

Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорлар бошқарманинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img