Бош саҳифаМуҳимНаманганда сайлов бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Наманганда сайлов бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Айни вақтда бутун вилоятимизда Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик хизмат ходимлари, Юридик техникум волонтёрлари, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари сайловолди тарғиботни кенг қамровда олиб бормоқдалар.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, 24 октябрда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, уни ўтказиш ва унда иштирок этиш тартиблари юзасидан сайловчиларга батафсил маълумотлар берилмоқда.

Энг аввало, тарғибот ишларини тизимли ва манзилли равишда ташкил этишга эътибор қаратилиб, бутун вилоятимиз бўйлаб кенг қамровли сайловга чорлов тадбирлари ўтказилмоқда. Ёш сайловчилар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар шулар жумласидан.

Навбатда ўтказилган тадбир ҳам маҳалла гузарида ташкил этилишининг энг асосий сабаби уйда ўтирган уй бекаларининг сиёсий билимларини ошириш, сайловларнинг мамлакат ҳаётида нақадар муҳим аҳамият касб этишини сингдириш, фарзандлари келажаги учун уларнинг овози муҳимлиги англатишдан иборат бўлди.

Ўтказилган учрашувлар давомида сайлов куни овоз бериш учун борадиган участкалари ҳақида умумий маълумотлар, номзодлар, овоз бериш билан боғлиқ ўзгаришлар, бу йил биринчи бор Сайлов кодекси асосида ўтказилаётган сайлов жараёнларидаги энг муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилиб, сайловга доир 500 дан зиёд флаерлар тарқатилди.

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз