Жорий йил 13 апрель куни, Янгиқўрғонда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилди. У 2021 йил 8 апрель куни Чортоқ туманида яшовчи “Р” ва “У” исмли танишлари яшаш хонадонига келиб, биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолганлигидан фойдаланиб, эгнидаги барча кийимларини ечиб шарманда қилиш мақсадида кийимсиз ҳолда телефонларига видеога олиб, уйида сақлаб келаётган қуритилган укроп ва ошкўкларни гиёҳванд модда деб, видеога олиб, ушбу видео тасвирларни интернет тармоғи орқали тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, 20.000.000 сўм пул талаб қилаётганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Фуқаронинг аризасида кўрсатилган ҳолатларни текшириш мақсадида, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳар Хамроҳ кўчасида аризада номи келтирилган шахслар фуқародан махсус кимёвий ишлов берилган 20.000.000 сўм пулларни олган вақтларида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 апрель куни
Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати