Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида фаолият олиб бормоқда.
Марказ томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг шаҳар даражасидаги 9 та тузилмаларига юридик хизматлар кўрсатилмоқда.
2021 йилнинг 1 январь куни ҳолатига давлат органлари ва ташкилотларининг 1544 та буйруқ, 273 та шартнома ва 189 та меҳнат шартномаси шаклидаги юридик тусдаги хужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун келиб тушган. Бу рақамлар давлат органлари ва ташкилотлари кесимида қуйидагича кўриниш ҳосил қилади.
Буйруқлар – Наманган шаҳар давлат солиқ инспекциясидан 213 та, Наманган шаҳар молия бўлимидан 22 та, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимидан 10 та, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 606 та, Наманган шаҳар маданият бўлимидан 36 та, Наманган шаҳар халқ таълими бўлимидан 273 та, Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимидан 81 та, Наманган давлат ўрмон хўжалигидан
45 та ва Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармасидан 258 та
жами 1544 та.
Меҳнат шартномалари — Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси 74 та, Наманган шаҳар халқ таълим бўлими 54 та, Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими 1 та, Наманган давлат ўрмон хўжалиги
16 та, Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси 7 та, Наманган шаҳар маданият бўлими 7 та, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси 26 та, Наманган шаҳар молия бўлими 4 та жами 110 та.
Шартнома — Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси 2 та, Наманган шаҳар молия бўлими 2 та, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими 3 та, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси 47 та, Наманган шаҳар маданият бўлимидан 3 та, Наманган шаҳар халқ таълими бўлимидан 70 та, Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимидан 106 та, Наманган ўрмон хўжалиги 10 та, Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси 30 жами 273 та.
Келиб тушган юридик тусдаги ҳужжатларнинг 2006 таси қонунийлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, шундан 35 та (Наманган шаҳар давлат солиқ инспекциясидан 20 та, Наманган шаҳар молия бўлимидан 1 та, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимидан 1 та, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 4 та, Наманган шаҳар халқ таълими бўлимидан 3 та, Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимидан 2 та, Наманган давлат ўрмон хўжалигидан 1 та ва Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармасидан 3 та) буйруқ шаклидаги давлат органлари ва ташкилотларининг лойиҳаларига қонунчиликка зид бўлганлиги, жумладан қонунчилик техникаси талабларига жавоб бермаганлиги сабабли қайтарилди.
Келиб тушган юридик тусдаги хужжатларнинг барчаси қонунийлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уларга белгиланган тартибда хулосалар берилди.
Бундан ташқари, 31.12.2020 йил ҳолатига марказ ходимлари томонидан 76 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларнинг 31 таси оғзаки, 8 таси оммавий ахборот кўринишдаги тарғибот тадбирлари бўлса, 37 таси ижтимоий тармоқлари орқали амалга оширилди.
Шунигдек, Марказ томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан 18 та таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган муддатларда адлия бошқармасига ахборот берилди.
Бундан ташқари, Марказ ходимлари томонидан талабнома-даъво ишларини юритиш, суд процессларида вакил сифатида иштирок этишда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимининг манфаати юзасидан иқтисодий судларга 8 та даъво ариза киритилиб, бўлим фойдасига 79 482 641 сўм миқдорида пул маблағлари ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди ҳамда мажбурий тартибда ундириш учун ижрога қаратилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори талабларига амал қилиш ва тўлаб берилган пенсияларни ўз вақтида қоплаш чораларини кўриш юзасидан 7 та 61 698 259 сўмлик талабномалар чиқарилди.
Марказ ходимлари учун барча шароитлар яратилган ва зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариш борасида ишлар олиб борилмоқда.
Фарходжон Хасанов,
Давлат органлари ва ташкилотларига
юридик хизматлар кўрсатиш маркази бошлиғи