“Нотариуслар соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида Ўзбекистон Нотариал палатаси кубоги учун нотариуслар ўртасида мини-футбол турнири ўтказиш анъанага айланиб қолди. Бугун, 11 март куни Тошкент Давлат юридик университети ёпиқ спорт майдончасида турнирнинг ярим финал босқичи старт олди. Қуръага кўра, ярим финалда Хоразм вилояти нотариуслари сурхондарёлик нотариуслар билан, пойтахтликлар Наманган вилояти жамоаси билан беллашдилар. Турнирнинг дастлабки йилида Наманган, ўтган йилда Хоразм вилояти жамоаси ғолиб бўлган эдилар.
Ярим финал ўйинини Хоразм ва сурхондарёлик ҳаваскор футболчилар бошлаб беришди. Ўйин қизғин бошланганига қарамасдан, учрашувнинг 10-нчи дақиқасида ҳамон гол урилгани йўқ. Дарвозалар олдида бот-бот хавфли вазият бўлишига қарамасдан, ҳар иккала жамоа дарвозабони тўпни ўтказмасликка жон-жаҳди билан киришганлиги кўриниб турибди.
Хоразм-Сурхондарё жамоалари ўйини қизғин кечди. Хоразмликлар жавоб голини кўп куттирмади, ҳисоб: 1:1 Биринчи тайм тугади.
Хоразм-Сурхондарё нотариусларининг ҳаваскор футбол жамоалари ўртасида ярим финал ўйинлари якунига етди. Ҳамон ҳисоб 2:2 Турнирнинг финал босқичига бу икки жамоадан қай бири йўлланмани қўлга киритади деган савол мухлислар хаёлини банд қилди. 2022 йилги турнир ғолиби хоразмлик футболчиларга ярим финал ўйини енгил кечмоқда, деб айта олмаймиз. Бот-бот жамоалар дарвозалари олдида хавфли вазият юзага келганига қарамасдан, жамоалар ярим финал ўйинини пенальти билан якунлашга мажбур бўлишди.
Хоразм -Сурхондарё нотариусларининг ҳаваскор футбол жамоалари ўртасида пенальтилар серияси билан ўйин якунига етди. Ўйин Сурхондарё вилояти нотариуслари фойдасига ҳал бўлди. Айтиш жоизки, ҳаваскорлар ўртасидаги турнир ҳар қандай профессионал ўйиндан кам ўтмади.
Ярим финал босқичининг 2 –ўйини, Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилояти жамоалари беллашмоқдалар. Ўйиннинг 5-дақиқасида ҳисоб 2:0 наманганликлар фойдасига. Тошкент шаҳри ҳамда Наманган вилояти нотариусларининг ҳаваскор футболчилар жамоалари ўртасида финалга йўлланма учун бўлиб ўтаётган учрашувнинг 2-тайми. Эслатиб ўтамиз, 1-тайм наманганликлар ҳисобига 3:0 билан якунланган эди.
Ўйин қизғин давом этди ва наманганликлар ғалабаси билан якунланди.
Пойтахтлик нотариусларга бу гал омад кулиб боқмагани аниқ бўлди. Улар ҳамда наманганлик ҳаваскор футболчилар жамоалари ўртасида ярим финал ўйини 4:0 ҳисобда наманганлик ҳаваскорлар фойдасига ҳал бўлди. Финалда наманганликлар сурхондарёлик ҳамкасблари билан беллашдилар.
Дастлаб, финал босқичида 3-ўрин учун Хоразм ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари беллашдилар. Хоразм вилояти нотариуслари жамоаси пойтахтлик ҳамкасбларини катта ҳисобда (14:7) мағлубиятга учратиб, турнирда 3-ўринни қўлга киритди.
Финалнинг асосий ўйини. Рақиблар – Сурхондарё ҳамда Наманган жамоалари жон-жаҳди билан тўп сурмоқдалар. Футболчиларнинг футзалдаги тезликлари профессионал жамоалар футболчиларнинг тезлигидан қолишмади. Стоп! Автогол! Сурхондарё-Наманган 5:4 Хабаримиз якунига етмай туриб, наманганлик нотариуслар рақиблари дарвозасига яна иккита голни жойлаб қўйдилар. 7:4
Финалнинг асосий ўйини Наманган вилоят жамоасининг зафари билан якунига етди. Демак, Наманган вилояти ҳаваскор футболчилар жамоаси – 1 ўрин, Сурхондарё – 2 ўрин, Хоразм вилояти – 3 ўринни эгалладилар.
Ғолиблар Ўзбекистон Нотариал палатасининг кубоги ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Ғолибларга Ўзбекистон Нотариал палатасининг кубоги, медал ва дипломлари, шунингдек, қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.