Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонНаманганнинг 14 та ҳудудида адлия сайёр қабуллари...

Наманганнинг 14 та ҳудудида адлия сайёр қабуллари ўтказилди

Наманган вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари масъуллари томонидан 14 та ҳудудда “Сайёр қабул” ўтказилди.

Ҳар бир адлия бўлим бошлиқлари ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этишга, унинг қонуний ечимини топишга ҳаракат қилмоқда. Туман шаҳар марказидан узоқда жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, уларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш ва фуқароларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш борасида аҳолининг муаммолари тингланди.
Оммавий қабулда, фуқаролардан 250 та масалада мурожаат келиб тушди. Шундан 135 га яқин масала бўйича мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтириш ва маълумотлар берилган бўлса, 65 та масаладаги мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Шунингдек, 40 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганиш талаб этганлиги сабабли туман (шаҳар) адлия бўлими иш юритувига олинди.
Сайёр қабул давомида давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳудудларда ташкил этилган “Сайёр қабул” тадбирлари ҳафтанинг ҳар пайшанбасида ўтказилади.

Наманган вилояти адлия бошқармаси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз