Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонНаврўз байрамини ўтказиш бўйича президент қарори эълон...

Наврўз байрамини ўтказиш бўйича президент қарори эълон қилинди

«2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2023 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.

Бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида Наврўз байрамига бағишлаб ўтказиладиган театрлаштирилган концерт томошасининг дастури ва сценарийсини ишлаб чиқилади.

Ўтказиладиган байрам тадбирлари билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳрида – республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда; Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.

Аввалроқ Наврўз умумхалқ байрами арафасида 5 кунгача дам олиш берилиши хабар қилинганди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз