Бош саҳифаLife StyleНега айнан 1 июнда — Халқаро болаларни...

Нега айнан 1 июнда — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланади?

1949 йил ноябрда Парижда бўлиб ўтган Халқаро хотин-қизлар демократик федерациясининг сессиясида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлашга қарор қилинди. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида ота-онасиз ва уйсиз қолган болаларга меҳр ва мурувват кўрсатиш мақсадида мазкур кун нишонлана бошланди.

1950 йил 1 июнда 50 дан ортиқ мамлакатлар Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонладилар. Ўшандан бери байрам кенг кўламда равишда 70 йилдан ортиқ вақт давомида байрам қилинмоқда.
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунининг ўзига хос рамзи бор. Бу бизнинг сайёрамиз тасвирланган яшил байроқ бўлиб, Ер атрофини турли ирқ ва миллатга мансуб болалар ўраб олишган.

Байрамнинг мақсади болалар ҳаёти, соғлиғи ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик, ташкилотлар ва давлат идоралари эътиборини бутун дунёдаги болалар фаровонлигини таъминлаш масалаларига жалб қилишдир.
1989 йил 20-ноябрда БМТ Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинди. Бу бола ҳуқуқларини халқаро даражада таъминлайдиган биринчи ва асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжатдир. Конвенцияни 61 мамлакат имзолаган.

Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 9-декабрда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди. Ва кўплаб мамлакатларда бўлгани каби бизнинг мамлакатимизда ҳам мазкур сана байрам сифатида нишонланиб келинади.

Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.

Фарзандларимиз соғлом, бахтли яшашга муносбдирлар! Улар тоза ҳаводан нафас олиб, атроф-муҳити соф, тоза мамлакатда яшашлари лозим! Уларнинг соғлом ва бахтли ҳаёт кечиришларига эса биз, ота-оналар масъулдирмиз!

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз