Бош саҳифаТаҳлилНега айримларнинг пенсияси ошди, айримларники эса ошмади?...

Нега айримларнинг пенсияси ошди, айримларники эса ошмади? Мутахассис изоҳи

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда айрим фуқароларнинг пенсияси ошгани, бошқаларники эса ошмагани қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

 

 

Ушбу саволларга Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаевдан қуйидагича изоҳ олдик.

— Бу одатдаги, яъни Президент фармони билан ошириладиган пенсия миқдори ортиши эмас. Бу пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгариши муносабати билан пенсияларнинг қайта ҳисобланиши десак тўғри бўлади.

Пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори бизда 2019 йил январгача БҲМнинг саккиз баравари, 2019 йил январдан эса ўн баравари эди. 2023 йил 1 январдан ўн икки баравари миқдорига оширилди.

Бу нимани англатади?

Содда қилиб тушунтирилганда: олдин 1 млн сўм ойлик олиб юриб пенсияга чиққан ва 2 ёки 3 млн сўм ойлик билан пенсияга чиққан инсоннинг пенсиясида фарқ мавжуд бўларди. Яъни кўпроқ ойлик олганларнинг пенсияси ҳам кўпроқ бўлади.

Бироқ пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи юқори чегараси (пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 карраси – 3 240 000 сўм) мавжудлиги сабабли 2023 йилгача 4 ёки 5 млн сўм ойлик билан пенсияга чиққанларнинг пенсиясида фарқ бўлмаган.

Ҳатто 10 миллион ойлик олиб, кўпроқ солиқ тўлаган фуқаролар ҳам 3,2 млн.сум ойлик олиб, нисбатан камроқ солиқ тўлаган фуқаролар билан бир хилда пенсия олишган.

Ҳозирда шу чегара оширилди (пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 карраси – 3 888 000 сўм). Чунки кўпроқ ойлик олганлар давлатга кўпроқ солиқ тўлаган, табиийки, улар кўпроқ пенсия олиши мантиқдан ва адолатдан бўлади.

Ҳозирда ушбу қайта ҳисоблаш натижасида 370 мингга яқин одамнинг пенсияси 400 минг сўмгача ва ундан ортиқ миқдорга ошди.

Бу ўз навбатида фуқароларга ўзларнинг юқори даромадларини легаллаштиришлари учун ҳам мотивация бериши мумкин” – деб изоҳ берди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев.

Таъкидлаш жоиз, президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида давлат иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш сиёсати изчил давом эттирилишини маълум қилган эди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз