Tashkent city бизнес маркази ҳудудида қурилаётган “Nest One” биносида cодир бўлган ёнғин бўйича ФВВ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, 10 март куни соат 10:02 да Олмазор кўчаси 1/А-уйда жойлашган “Nest One” турар жой комплексидаги битмаган бинонинг ертўласида ёнғин юзага келган.
Хабар берилишича, у ердаги 2 кв.м майдонда пенопласт ёнган.
Ёнғин Тошкент шаҳар ФБВ ёнғин қутқарув гуруҳлари томонидан бартараф этилган.
Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда, дейилади хабарда.