currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар1 июндан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатилади

1 июндан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатилади

Ўзбекистон

calendar

29.05.2024

eye

806

1 июндан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда “Идоралараро самарали ҳамкорлик: оилавий зўравонлик жабрланувчиларини ҳимоя қилишнинг асосий шарти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида оилавий зўравонлик жабрланувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, жабрланувчиларни ҳимоя қилишда идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Агентлик томонидан шу йил 10 майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ҳақида маълумот берилди. Эндиликда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила-маҳалла-туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади.  

2024 йил 1 июндан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатилади. Ички ишлар органларининг “102” рақами билан хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича келиб тушадиган мурожаатлар рўйхатга олинади ҳамда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатида 24 соат давомида қилиниши зарур бўлган ҳаракатлар кетма-кетлиги йўлга қўйилмоқда.  

Бундан ташқари, тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама этилди. Бу қарор лойиҳаси, ўз навбатида, юқорида қайд этилган Президент қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Эътиборга молик жиҳати, ушбу қарор билан тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти ҳамда марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида бирламчи кўмак хоналарини ташкил этиш ва уларни жиҳозлаш бўйича минимал талаблар қабул қилиниши кутилмоқда.  

Тадбир давомида фуқаролик жамияти, ННТ вакиллари ҳам хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қимматли маълумотлар ва тақдимотлари билан бўлишишди. Хусусан, Латвиянинг “Марта Cентер” ННТ томонидан оилавий зўравонлик кейс-менежменти бўйича илғор халқаро тажриба, Ўзбекистоннинг “Ойдин нур” ННТ томонидан фуқаролик жамияти томонидан бошқариладиган бошпаналарнинг оилавий зўравонлик қурбонларига хизмат кўрсатишида дуч келинадиган муаммолар ҳақида маълумотлар берилди. “Шароит Плюс” ННТ вакили эса оилавий зўравонликдан омон қолганларга хизмат кўрсатишда инклюзивлик истиқболлари юзасидан чиқиш қилди.  

Улашиш: